Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайеум, мен Президент сайлови учун участка сайлов ко | Maʼrifat.

Ассалому алайеум, мен Президент сайлови учун участка сайлов комиссиясига жалб этилган ўқитувчини дарсларини ўтяпман, шунинг учун менга қўшимча ҳақ тўланадими?

Жавоб: Мазкур ҳолатда сизга ҳамкасбингиз ишга чиқмаганлиги сабабли сизга унинг иши юклатилгани сабабли ҳамкасбингизга тўланадиган иш ҳақининг 50% миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши лозим.

Асос: Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 20-бандига асосан

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади.

Касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга, қоидага кўра, жумласига ушбу ходим кирадиган ходимларнинг ана шу тоифаси доирасида рухсат этилади.

Ташкилотнинг ходими қўшимча ишни бажарадиган муддат, унинг мазмуни ва ҳажми иш берувчи томонидан, ходимнинг ёзма розилиги бўйича белгиланади.

Низомнинг 23-бандига асосан Касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўланади

Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас

Мазкур асога кўра сизга ҳамкасбингизга тўланаётган ойликнинг 50%гача миқдорда қўшича ҳақ тўланиши лозим.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA