Get Mystery Box with random crypto!

Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга | Maʼrifat.

Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

Сайловчининг ушбу хатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади. Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир. Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар сайловнинг яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслигингиз сўралади.

Обуна бўлинг:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA