Get Mystery Box with random crypto!

Бугун кўплаб мамлакатларда “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” | Maʼrifat.

Бугун кўплаб мамлакатларда “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” нишонланмоқда

ЮНEСКО ташаббуси билан 1999 йилдан буён ҳар йили октябрь ойининг тўртинчи душанбасида “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” нишонланади.

Бугун халқ таълими тизимида Республика “Болалар кутубхонаси”, 12 та ҳудудий “Болалар кутубхоналари” ҳамда 9 965 та мактаб кутубхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,1 млн. нусха адабиётлар фонди мавжуд бўлиб, доимий китобхонлар сони 3,1 млн. нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда ўқувчиларни интернет тармоғи орқали китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида kitob.uz сайти ташкил этилган, ушбу порталга бадиий адабиётларнинг 3 мингдан зиёд электрон шакллари жойлаштирилган. Ҳозирда сайтдан бир кунда ўртача 11-12 минг нафар ўқувчи-ёшлар фойдаланишмоқда.

Юқоридаги тарона Зулфия Мўминова шеърига Мирсаид Чустий мусиқасига басталанган бўлиб, Мирсаид Чустий томонидан мактаб кутубхоналари куни муносабати билан яратилган.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA