Get Mystery Box with random crypto!

Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Жамоатчилик кенгаши вакилл | Maʼrifat.

Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Жамоатчилик кенгаши вакиллари фаолият юритади

Барчага маълумки, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилган бўлиб, Кенгаш аъзолари тизим муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Эндиликда жойлардаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида мазкур Жамоатчилик кенгаши ҳар бир вилоятда тузилиб, доимий равишда ўз фаолиятини олиб боради.

Жумладан, вилоятлардаги дастлабки Жамоатчилик кенгаши Самарқанд вилоятида тузилди. Ушбу Кенгашнинг раиси этиб вилоят кенгаши депутати Азиз Аҳроров тайинланди.

Янги иш бошлаган Жамоатчилик кенгаши вакиллари илк марта Самарқандда фуқаролар қабулини ўтказди. Мазкур жараёнда таълимга оид муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA