Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири Туркия Маориф жамғармаси раҳбари билан учр | Maʼrifat.

Халқ таълими вазири Туркия Маориф жамғармаси раҳбари билан учрашди

Бугун 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркия Маориф жамғармаси раҳбари Бирол Aкгун билан учрашди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув давомида икки мамлакат ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан Туркиянинг таълим тажрибасини қўллаган ҳолда ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг малакасини ошириш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Учрашув сўнгида Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, илғор таълим технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA