Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, устозлар! Хабарингиз | Maʼrifat.

Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, устозлар!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб, халқ таълими тизими ходимлари Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларида (раҳбар ва мутахассис ходимлар 30 соат, 36 соат) малака оширишни бошладилар. Курслар онлайн ва анъанавий (офлайн) шаклда ташкил этилмоқда.

Онлайн курслар "Узлуксиз касбий таълим" платформаси орқали, анъанавий курслар эса Ҳудудий малака ошириш марказларида олиб борилмоқда.

Малака ошириш курсларини ўқиганлик тўғрисида сертификатларни расмийлаштиришни автоматлаштириш ва ягона ёндашув бўлиши учун "Малака оширганлик тўғрисидаги Сертификат" фақатгина "Узлуксиз касбий таълим" платформаси орқали тақдим этилмоқда.

Ҳудудий малака ошириш курсларида ўқиган тингловчилар марказ томонидан тақдим этилган маълумотномани "Узлуксиз касбий таълим" платформасига юклаш орқали Сертификатни оладилар.

Бунда, яъни ҳудудий малака ошириш марказида анъанавий малака ошириб, ўқиганлик тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаганда, платформа малака ошириш курси бошланиши ва тугаши санасини маълумотнома юкланган сана билан расмийлаштиради ва шу сана билан сертификат тақдим этади.

Бу ҳолат айрим тингловчиларда тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда техник ходимлар томонидан маълумотномани юклаш жараёнида курснинг бошланиши ва тугаши саналарини киритиш имконияти яратилмоқда.

Март ойидан бошлаб, платформанинг бу функцияси ишга туширилиб, бу масала бартараф этилади.
Ўз ўрнида малака ошириш муддатини тасдиқлаш учун марказ томонидан берилган маълумотномада кўрсатилган муддатлар асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, ҳозирда малака ошириш марказларида таълим олаётган мактаб директорларининг ўринбосарлари платформа орқали олган сертификатда малака йўналиши "Фан методистлари" йўналиши деб кўрсатилган ҳолатлар аниқланди. Бу камчилик ҳам институт томонидан бартараф этилди.

Ҳурматли устозлар, янги тизимга ўтишда институт ва ҳудудий марказлар томонидан туну-кун меҳнат қилинмоқда, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Бунда бизни қўллаб-қувватлаб борасиз деган умиддамиз!

Тушунмовчиликлар олдини олиш мақсадида, ушбу хабарни ҳамкасбларингизга етказишингизни сўраймиз!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти жамоаси

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA