Get Mystery Box with random crypto!

#Матбуот_анжумани Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар Сиз | Maʼrifat.

#Матбуот_анжумани

Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар

Сизларни эртага, 23 февраль куни соат 10:00да Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш" мавзусида ўтказиладиган Матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Матбуот анжумани давомида таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга қўйилган талаблар, барча учун амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилади.

Мавзу: Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўллаши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар

Вақти: 23 февраль соат 10:00
Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги масъуллари ва психологлар
Ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлиги биноси, 101-хона

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А-уй.


Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.