Get Mystery Box with random crypto!

Мактабда танаффус нима учун керак! Аслида , мактабда таълим с | Maʼrifat.

Мактабда танаффус нима учун керак!

Аслида , мактабда таълим сифатини ошириш ва ўқувчилар саломатлигини сақлаш, дарслар орасида ташкил этиладиган танаффус вақтидан унумли фойдаланишга ҳам боғлиқ бўлиб, кўп ҳолатларда , биз ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари бунга аҳамият бермаймиз.
СанПин талабларига кўра, дарслар орасида танаффуслар тўғри ташкил этилиши керак. Бу ўқувчи саломатлиги, дам олиши, бир бири билан ўзаро мулоқот ташкил этиши, дам олиши учун мухимдир.

Аслида, танаффус нима учун мухим?

Белгиланган дарс машғулотининг давомийлиги (45 дақиқа) ўқувчининг қуйидаги 3 та йўналишда толиқишига олиб келади.
Биринчидан, бир жойда ўтириш натижасида, ўқувчи умуртқа соҳаси ва оёқларига жиддий юклама олади. Бундай холатдан чиқиш учун, бола ҳаракатланиши зарур.

Иккинчидан, диққат ва эътибор давомийлиги узлуксиз бўлмайди. Диққатни қайта тиклаш учун ўқувчи, танаффус вақтида, ҳаракатланган ҳолда дам олиши керак.

Учинчидан, ўқувчи миясидаги жараёнга дам берилиши, билим олишдан кейинги қисқа дам олиш, олинган билимларни хотирада яхши сақланишига, кейинги дарсни яхши тушуниш ва ўзлаштиришига омил бўлади.

Ўқитувчи танаффус вақтида ўқувчини синф хонасида ушлаб қолиши мумкинми?

Асло йўқ. Бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги керак .
Амалиётда шундай холатлар ҳам учрайдики, ўқитувчи турли ҳил сабабларга кўра ўқувчини танаффус пайтида синф хонасида ушлаб қолади. Бу мутлақо мумкун эмас. Бу каби ҳолатлар содир этилмаслиги учун мактаб раҳбарияти танаффусларни тўғри ташкил этилишини доимий назоратда сақлашлари талаб этилади. Аслида, ўқитувчи дарс вақтини тўғри тақсимлаши керак. Ўзига берилган вақт давомида режалаштирган вазифаларни бажариш учун танаффус вақтидан фойдаланиши, юқорида санаб ўтилганидек, ўқувчининг етарли хордиқ чиқариб, тикланиб олишига тўсқинлик қилиш билан бирга, навбатдаги дарс тартибини бузилишига ҳам олиб келади.

Ўқувчи танаффусда синф хонасини тарк этиши керакми?

Навбатдаги дарсга ҳар тамонлама тайёр бўлишлик учун, албатта ўқувчиларга танаффус вақтида синф хонасини тарк этишлари тавсия этилади. Ёғингарчилик, совуқ ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароитлари кузатилган пайтда, ўқувчилар танаффусни, бино ички қисмларида ўтказишлари мумкин.
Бу вақт давомида навбатчи ўқитувчи ёки навбатчи ўқувчи томонидан синф хонасини шабодалатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA