Get Mystery Box with random crypto!

ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАЪЛИМ РИВОЖИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМАЙДИ Сўнг | Maʼrifat.

ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАЪЛИМ РИВОЖИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМАЙДИ

Сўнги пайтларда мактабдаги раҳбар ходимлар саноқсиз жадваллар билан ишлаб банд бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жадваллар билан машғул бўлиб, кўпчилик асосий лавозим вазифаларини бажариш учун жисмонан улгурмайди.

Педагог ходимлар деярли ҳар куни турли хил кўринишдаги жадвалар билан ишлашга мажбур. Энг ачинарли тарафи шундаки, буларнинг ҳеч бири таълим сифати ёки халқ таълими ривожи учун хизмат қилмайди.

Мисол учун мактабда жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик содир қилган ўқувчилар ҳақида рақамли маълумот тайёрланиб, уни юқори турувчи ташкилотларга бериш нимани ҳал қилади? Жадвал талаб қилган ташкилот барибир ўша ўқувчига ёрдам беролмайдику.

Ёки бўлмаса, қандайдир ютуқларга эришган ўқувчилар базасини шакллантириш орқали уларнинг ҳаммасини рағбатлантириб ҳам бўлмайдику. Қаси ўқувчиининг ижтимоий ҳолати оғир ёки жиноятчиликка мойиллиги бор ёки йўқлигини таълим муассаси раҳбариятининг билишининг ўзи етарли эмасми. Барибир сўрлаган маълумотлар берилгани билан ҳеч ким уларга ёрдам бермайдику.

Ёки сиз бирор мартта кам таъминланган, ҳуқуқбузарлик содир этган, ота-онаси ажрашган ёки чет элга кетган ўқувчига юқори ташкилотлардан келиб, айнан мактаб маъмурияти берган жадвал асосида бирорта масъул амалий ёрдам берганини кўрганмисиз?

Саноқсиз рақамлар билан ишлаш ҳеч нимани ҳал этмайди. Бу жадваллар қўлдан-қўлга ўтади, охирги борадиган жойига етиб борганда эса ўз аҳамиятини йўқотади ва яна янги кўринишдаги жадвал ўйлаб топилади. Энг ёмони буларнинг барчаси қоғозларда қолиб кетади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA