Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти халқ таълими мансабдорларининг жиноий жавобгар | Maʼrifat.

Андижон вилояти халқ таълими мансабдорларининг жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан МУНОСАБАТ

Халқ таълими вазирлиги томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцион хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича доимий равишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан доимий равишда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб бориб, аниқланаётган камчиликлар юзасидан ОАВ орқали ҳисобот бериб борилади.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар қонуний баҳо бериш учун Ҳисоб палатаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига 2021 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган ва ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни дамда жиноят иши доирасида айбдорларни аниқлаш мақсадида бир нечта ташкилот ва идоралар, шу жумладан вилоят халқ таълими бошқармаси мансабдор шахслари ҳам терговга жалб этилганлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими вазирлиги тизимда коррупцияга оид ҳатти-ҳаракатларни олдини олиш ва қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар доимий равишда давом этишини маълум қиламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA