Get Mystery Box with random crypto!

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари ёзги таътилни мароқли ў | Maʼrifat.

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари ёзги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида оромгоҳга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 15 июнь куни Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, Бўка туманидаги 15-сонли, Юнусобод туманидаги 21-сонли, Чилонзор туманидаги 22-сонли ҳамда Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйларининг 200 нафар тарбияланувчилари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Меҳрибонлик уйлари” ва “Нур” соғломлаштириш оромгоҳларига етиб борди.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан тарбияланувчиларнинг ёзги таътил кунларида мароқли ҳамда мазмунли дам олишларини ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA