“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда
404 минг нафар
ўрта таълим,
151 минг нафар
касб-ҳунар таълим,
125 минг нафар
олийгоҳ битирувчилари,
жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.
Шу мақсадда
барча ҳокимлар:
- битирувчилар билан
шахсан учрашади;
- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали
учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;
- учрашувларда
ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;
- битирувчиларнинг
ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб,
уларнинг балансини шакллантиради;
- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб,
мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.
Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда
доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар
ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган
ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.