Get Mystery Box with random crypto!

Превью: Финал чиптаси учун кураш Ўзбекистон чемпионати ҳамда | SPORT TV (Rasmiy kanal)

Превью: Финал чиптаси учун кураш

Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубок доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 34-беллашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 33 учрашувда АГМК 7 ғалаба, 12 дуранг ва 14 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 30-47.

"Насаф" жорий мавсум Суперлигада совриндор бўлиш учун АГМКга рақобат қилмоқда. Чемпионатда ҳам ёнма-ён кетаётган ва мавсум давомида ўзаро жиддий рақобатга киришган бу икки жамоалар эндиликда мамлакат кубоги финали йўлида Олмалиқда тўқнашмоқда.

Чемпионат совриндори бўлиш учун курашаётган жамоалар мавсумни кубок билан тугатишни ҳам ният қилган. АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида ҳали "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Лекин қаршиликлар бир марта АГМКни кубок мусобақасидан чиқариб юборишганди.

Жамоалар дастлаб 2009 йилги кубокда тўқнаш келишган ва ўшанда асосий вақтда ғолиб аниқланмагач пенальтилар сериясида (6:7) омад "Насаф"га кулиб боққан.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 2018 йили нимчорак финалда "Насаф"ни доғда қолдириб, чорак финалга йўлланма олган ва кейинчалик Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2009 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 1:1 (пен: 6:7)

2018 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 2:1
Голлар: Отабек Зокиров (28), Йован Жокич (30) - Сайдулло Раҳматов (74)

2020 йил
Ўзбекистон кубоги, ярим финал.
АГМК — «Насаф» 1:0
Гол: Абдураҳимов (16)


АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубогидаги тўртинчи тўқнашувига айланади. АГМК жорий мавсум Ўзбекистон кубогида дастлаб "Нефтчи"ни (6:1), кейинчалик "Қизилқум"ни (3:2) мусобақадан чиқариб юборди. "Насаф" эса гуруҳ босқичида «Рубин», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна» билан тушиб, ундан муваффақиятли ўтди ва плей-оффда "Металлург" ва "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ярим финал беллашувига жиддий ҳозирлик кўрди.
"Насаф" фақат сафарда юрибди.


Ўзбекистон Кубоги, ярим финал.
24 ноябрь, чоршанба
АГМК — «Насаф» (14:30)
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси.

@zuhriddin_qilich