🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ТЕХНИКУМНИ БИТИРГАН ЎҚУВЧИ ИНСТИТУТГА ИМТИҲОНСИЗ КИРИШИ МУМКИН | Yosh_ustozlar | Расмий канал |

ТЕХНИКУМНИ БИТИРГАН ЎҚУВЧИ ИНСТИТУТГА ИМТИҲОНСИЗ КИРИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали ака. Коллежларни битирган ўқувчилар институт, университетларга имтиҳонсиз ўқишга кириши мумкин, деган гап эшитдим, шу тўғрими? Мени ўғлим техникумда ўқияпти, у ҳам келажакда институтларга имтиҳонсиз кириб кетиши мумкинми? Илтимос, шу саволимга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ.

Ҳақиқатдан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 715-сон қарори 4-бандига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

2021 йил 1 апрелга қадар олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчилар ўз соҳаси бўйича кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали мос бакалавриат таълим йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттиришини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилган.

Яъни, Сиз эшитган гап бекордан-бекорга эмас.

Агар техникум қайсидир олий таълим муассасаси ҳузурида бўлса, демак ушбу техникумни тамомлаган ўқувчилар ўз соҳаси бўйича кириш имтиҳонисиз, суҳбат орқали шу олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Бунинг устига у ўқишни 2-босқичдан бошлаши мумкин. Бу жуда яхши имконият.

Албатта, бунинг учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ўз вақтида тайёрланиб, 2021 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак бўлади.

Каналимиз:

https://t.me/yosh_ustozlar