🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Наманганда 1-синф ўқувчиларини «сазойи» қилган ўқитувчи ишдан | Yosh_ustozlar | Расмий канал |

Наманганда 1-синф ўқувчиларини «сазойи» қилган ўқитувчи ишдан олинди

Маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф раҳбари ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ҳамдв дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқариб, қолган ўқувчиларга «уят» деб гапиртириб, изза қилдирган. Шунингдек, бу жараёнларни ўзи телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчининг ота-онасига жўнатган.

Вилоят ХТБ матбуот хизматининг хабар беришича, синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Қайд этилиштча, мактаб директори, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосаларига «хайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar