Get Mystery Box with random crypto!

Бир гўзал ривоят Бир кун Хизир (а.с.) ҳаммомда зўр ба зўр ювин | Yosh_ustozlar | Расмий канал |

Бир гўзал ривоят
Бир кун Хизир (а.с.) ҳаммомда зўр ба зўр ювинаётган бир қариянинг ёнига яқинлашиб, дебди:
– Эй, мўйсафид! Ёшлингингда кексаларга ёрдам этсайдинг, бугун ёшлар ҳам сенга елкангни ишқашга ёрдам этган бўлишарди?
Мўйсафид шундай жавоб берибди:

– Мен ёшлигимда кексаларга ёрдам этгандим, аммо замона ёшлари энди ёрдам этмайдиган бўлишган.

Хизир алайҳиссалом мўйсафиднинг елкасини ишқай бошлабди ва дебди:

– Демак, қилган ёрдамларингни юракдан қилмабсан, Аллоҳ севгисини қозонмабсан, акс ҳолда, этганинг у хайирли амалингнинг қаршилигини мутлақо кўрган бўлардинг!
Мўйсафид шундай деб жавоб берибди:

– Агар қилган ишимни Аллоҳ учун қилмаганимда эди, Аллоҳнинг севгисини қозонмаганимда эди, Аллоҳ бугун елкамни Хизир (а.с)га ишқалатармиди?!

Хизир(а.с) бунга ҳайратга тушиб, нидо этибди:
– Эй, Аллоҳим, менга берганинг Сени севганлар рўйхатида бу мўйсафиднинг исми йуқ-ку, бу қандоқ бўлди?
Аллоҳу Таоло унга шундай дебди:

– Эй, Хизир, Биз сенга Бизни севганларнинг рўйхатини бердик, Бизнинг севганларимиз рўйхати эса Бизнинг ёнимиздадир!

~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar