Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли педагоглар! Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар | Yosh_ustozlar | Расмий канал |

Ҳурматли педагоглар!

Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар, жумладан "Маҳоратли педагог" канали ва журнали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллик семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.

Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги "Маҳоратли педагог" телеграм канали ва журнали билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилади.

Вазирлик фаолиятига доир барча расмий маълумотлар фақат вазирликнинг расмий каналлари орқали бериб борилади.

Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!
~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar