2022-05-07 20:13:24
2022−2023 ўқув йилидан бошлаб барча мактабларда ўқувчилар овқатланишини аутсорсинг йўли билан ташкил этиш таклиф этилмоқда
Халқ таълими вазирлиги мактабларда овқатланишни яхшилаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда gazeta.uz нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ХТВ ва ССВ биргаликда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Аутсорсерларга таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов «ноль» ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати таълим ташкилотига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.
Ўқувчиларни соғлом овқатлантириш бўйича намунавий мавсумий таомномалар Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар уюшмаси ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва ХТВ томонидан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Давлат томонидан кафолатланган бепул овқатланиш таъминланмаган ташкилотларда аутсорсинг компаниялари тижорат асосида овқатланишни таъминлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1−4-синф ўқувчиларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул нонушта билан таъминлаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда.
~~~~
Kanalimiz:
https://t.me/yosh_ustozlar
529 views17:13