ҲУРРИЯТ ТОНГОТАРИҒунча очилишин зор кутиб, саҳар -
Булбул кўзларини уйқу оларкан.
Ошиқ ёр васлига интилиб йиллар,
Етганда тили лол бўлиб қоларкан.
Дафъатан чиққанда тийра гўшадан,
Нурга ожиз экан одамзод кўзи.
Ўша булбул - менман, ошиқ - ўшаман,
Мен кўзи қамашган инсоннинг ўзи...
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил. www.facebook.com/evohidov
www.t.me/Erkin_Vohidov
www.erkinvohidov.com