Get Mystery Box with random crypto!

Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal S
Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Channel address: @soliqnews
Categories: Economics , Investments
Language: English
Subscribers: 92.20K
Description from channel

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar:24/7rejimda 📞1198
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
E-mail: org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 316

2021-07-24 18:49:28 #қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 460-сон қарори (24.07.2021 й.) билан «Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом» тасдиқланди.

Унга кўра, ёш ходимлар қуйидаги талабларга мос келса, улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчига қоплаб берилади:
ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлса;
узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжуд бўлса.

Низомда белгиланган чоралар 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январгача тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади.

2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни ҳисобланади.

Мазкур низомда белгиланган чоралар татбиқ этилиши учун
иш берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали ариза тақдим этиши лозим.

Аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида ўрганилади.

Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади.

Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг қоплаб берилади.

Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Низом 2023 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ушбу низомда белгиланган чораларни амалга ошириш тартиблари юзасидан қўшимча маъулмотлар бериб борилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
9.0K views15:49
Open / Comment
2021-07-24 14:07:11
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг


_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

Ссылка на семинар



Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.8K viewsedited  11:07
Open / Comment
2021-07-24 13:11:14
#КоронаВакцина

Биз солиқ органлари ходимлари ўзимиз, яқинларимиз, оиламиз соғлиги учун коронавирусга қарши эмландик.

Энди солиқ органлари солиқ тўловчилар учун кўрсатаётган қулай, сифатли ва тезкор хизматлари қаторига соғлом хизматни ҳам қўшиб қўйди.

Ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз соғлигига беэътибор бўлманг!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
9.5K viewsedited  10:11
Open / Comment
2021-07-24 08:30:48
#cолиқчи_кўмакчи

Солиқчи – кўмакчи: 94 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди

2021 йилнинг биринчи ярмида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида 94 048 та тадбиркорлик субъектига ёрдам кўрсатилди.
Шундан:
43 684 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилди;
23 251 тасининг 3 141,6 млрд.сўмлик ортиқча тўлов суммаси қайтарилди;
13 459 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот берилди;
6 084 тасига солиқ имтиёзини қўллашда кўмак кўрсатилди;
5 212 тасга солиқ режимини танлашда ёрдам кўрсатилди;
852 тасига 150,4 млрд. сўм кредит олишда ёрдам берилди;
508 тасининг 39,5 млрд. сўмлик солиқ қарзлари тўлов муддатлари узайтирилди;
305 тасига ер ва бино олишда кўмаклашилди.
295 та субъектнинг 18,9 млрд. сўмлик дебитор қарздорлиги ундириб берилди;
398 тасига коммунал хизматлар бўйича кўмак кўрсатилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
10.4K views05:30
Open / Comment
2021-07-24 07:24:44 #онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 2021 йил 24 июль куни «Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 16:00

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 24 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

Начало16:00

Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.4K views04:24
Open / Comment
2021-07-23 15:48:02
#маҳаллабай #4_сектор

Эҳтиёжманд оилаларга инкубаторлар берилиб доимий даромад манбаи яратилмоқда

Сурхондарё вилоятида 4-сектор томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 13 минг 264 нафари доимий, 4 минг 617 нафари эса мавсумий ишларга жойлаштирилди.

Уй шароитида доимий даромад манбаини яратиш мақсадида жорий йилнинг шу даврига қадар жами 257 та оила инкубаторлар билан таъминланди. Инкубатор эгаларига соҳа мутахассислари бириктирилиб, аҳолига мазкур йўналиш бўйича доимий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
9.6K views12:48
Open / Comment
2021-07-23 15:28:18 #клиентоориентированность #налоговая_отчетность

ИНСТРУКЦИЯ по заполнению расчета налога на доходы, выплачиваемые в виде дивидендов и процентов, удерживаемого налоговыми агентами у источника выплаты

Данный расчет включен в формы отчетности по налогу на прибыль. Заполнение и отправка осуществляется на сайте my.soliq.uz (код пакета 10202_5).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
12.7K views12:28
Open / Comment
2021-07-23 15:28:03 #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Мазкур ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисобот шакллари таркибига киритилган. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz (пакет коди 10202_5) сайти орқали амалга оширилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.5K views12:28
Open / Comment
2021-07-23 07:55:01 #календарь_налогоплательщика

Напоминаем Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим, 23 июля 2021 года крайний срок

за II квартал:
– представления налоговой отчетности и уплаты налога на прибыль
(часть пятая статьи 339 и часть первая статьи 340 Налогового кодекса);

– представления налоговой отчетности и уплаты по налогу на добавленную стоимость налогоплательщиками, оборот по реализации товаров (услуг) которых не превышает один миллиард сумов в месяц
(часть вторая статьи 259 и часть первая статьи 273 Налогового кодекса);

за июнь:

– представления отчетности и уплаты НДС
(части первая и вторая статьи 273 Налогового кодекса);

– представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в июне были начислены дивиденды и проценты
(часть пятая статьи 345 Налогового кодекса);

– представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога с доходов нерезидентов
(часть первая статьи 355 Налогового кодекса);

– представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами
(части третья и четвертая статьи 454 НК);

за июль:

– уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более двухсоткратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть третья статьи 448 Налогового кодекса);

– уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов.
(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
10.0K views04:55
Open / Comment
2021-07-23 07:54:37 #солиқ_тўловчи_календари

Эслатма Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 июль

II чорак учун:
– фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми);

– товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 1-қисми);

июнь ойи учун:

– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);

– агар июнь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);

– норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3- ва 4-қисмлари);

июль ойи учун:

– солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);

– жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси 2-қисми).

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram
10.3K views04:54
Open / Comment