Get Mystery Box with random crypto!

#Соҳа_янгиликлари Фарғона политехника институти жамоасига янг | Bbh

#Соҳа_янгиликлари

Фарғона политехника институти жамоасига янги ректор тайинланди, олий таълим тизимининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида олий таълим тизимида мавжуд бўлган камчиликлар қайд этилиб, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Жорий йил 18 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғона политехника институти (ФарПИ) ректори сифатида Ўктам Саломовни институт жамоасига таништириш, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан тизимда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

А.Тошқулов раислигида танқидий руҳда ўтган йиғилишда маълум қилиндики, Фарғона вилоятида жойлашган 7 та олий таълим муассасасида 51017 нафар талаба таҳсил олади, 2002 нафар профессор-ўқитувчи илмий-педагогик фаолият олиб боради. Уларнинг 548 нафари илмий унвонга эга бўлиб, шундан 74 нафари фан доктори ва 474 нафари фан номзоди. Вилоятда илмий салоҳият 27,4 фоизни ташкил этиб, республика бўйича ўртачага (38%) нисбатан анча паст кўрсаткичга эга.

Ҳудуддаги ОТМларнинг халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам талаб даражасида эмас. Жумладан, хорижлик мутахассисларни жалб этиш масаласига деярли эътибор қаратилмаган. Натижада фақат ФарДУ ва ТАТУ Фарғона филиалида таълим жараёнига 1 нафардан хорижлик мутахассислар жалб этилган бўлса, қолган ОТМларда умуман хорижлик мутахассислар мавжуд эмас.

Хорижлик талабаларни жалб қилиш масаласида ҳам (экспорт хизматлари) сезиларли ишлар амалга оширилмаган. Бунинг натижасида Қўқон давлат педагогика институтида атига 5 нафар, ФарПИда 4 нафар ТАТУ Фарғона филиалида 3 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2390

ABITURIYENT info | rasmiy kanali

https://t.me/joinchat/AAAAAFlOtoGRdxWRzlFsfQ