Get Mystery Box with random crypto!

«Библиосмия» – китоб ҳидидан завқланадиганларга алоқадор атама | «Аkademnashr» nashriyoti

«Библиосмия» – китоб ҳидидан завқланадиганларга алоқадор атама.

Айримлар эски битиклардаги аллақандай зах, нам исни туйишни, баъзилар янги чоп этилган асарларнинг елими, қоғози ҳидини мириқиб ҳидлашни ёқтиради.

Ҳатто аксар китобхон танловига ҳид сезиларли таъсир қилади.

Бугун кўпчилик электрон китобларни афзал билади. Босма китобларнинг кишини энтиктирадиган иси, ҳар варағини очганда шитирлайдиган овози ўрнини кафтга сиққулик қурилма тўлдиролмаслиги кўпинча эсдан чиқади. Қулайликка интиламиз, замон билан баравар юрамиз, деймиз-у, завқ нимадалигини кўпинча фарқлолмаймиз.

Рей Бредбэри бир асарида: «Электрон китобларнинг келажаги йўқ, чунки улар китоб эмас! Электрон китоблардан ёқиб юборилган ёқилғининг ҳиди келади» деганди. Энг қизиғи, муаллиф кўпинча келажак технологияларидан башорат қилгувчи асарлар ёзган.

Майли, техника ривожлансин, электрон китоблар ҳам ўқувчисини топсин, лекин босма китобга тенг келгулик хазина, унинг исини берадиган бошқа восита йўқ.

@akademnashr