Get Mystery Box with random crypto!

#янги_нашр #сотувда Зарур пайти муайян формула ёки физик катт | «Аkademnashr» nashriyoti

#янги_нашр #сотувда

Зарур пайти муайян формула ёки физик катталикни ёддан чиқариб қўйиш ўқувчилар, айниқса, абитуриентлар учун жуда таниш ҳолат ҳисобланади. Бундай вақтда керакли маълумотни бир неча китоб варақлаб топиш қийинчилик туғдиради. Барча дарслик ва қўлланмаларни кўтариб юриш эса, албатта, ҳеч кимга ёқмайди. Энг кўп ва хўп ишлатиладиган асосий тушунчалар, қонуниятлар, формулалар, физик катталиклар орасидаги боғланиш муносабатлари битта китобда жамулжам бўлса, бунисига нима дейсиз?

Янги нашр қилинган «Fizikadan maʼlumotnoma» китоби сизни турли оворагарчиликлардан халос этади. Қолаверса, маълумотномадан фойдаланган ҳолда турли формулаларни мустақил ҳолда келтириб чиқариб, фанни ўзлаштириш даражангизни ошириш билан бир вақтда физикадан масала ечиш маҳоратингизни ҳам сезиларли даражада яхшилайсиз.

Китоб номи: «Fizikadan maʼlumotnoma»
Муаллиф: Ш. Усмонов, А. Исроилов
Муқова: Юмшоқ
Нархи: 11 000 сўм
Харид: @akademsavdo

Китоб Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.

@akademnashr