Get Mystery Box with random crypto!

​​#тақриз #китобхон_мулоҳазалари «Фикрлаяпсанми демак мавжудс | «Аkademnashr» nashriyoti

​​#тақриз #китобхон_мулоҳазалари

«Фикрлаяпсанми демак мавжудсан», - Мурод Човушнинг «Ҳеч» асарини ўқиб тугатгач, бу фикрлар нақадар хато эканлигига амин бўлдим. Инсон фикрлаяптими демак у мавжуд эмас. У реалликдан ташқарида. Фикрлайдиган инсон «Ҳеч»дир. Фикрлайдиган инсон жамиятнинг кўричаги, рудимент органи. Фикрлайдиган инсонлар фикрсизлар жамиятида «ҳеч»дир. Тафаккур қилмаслик бир карра ўлим бўлса, фикрлаш минг бора ўзни ҳалок қилмоқ, «Ҳеч» бўлмоқдир.

Ўзбек адабиётига янги қонлар кириб келаётгани, замондош ижодкорларнинг асарларидан билса бўлади. «Ҳеч» феноменал асар. Қайсики ўзбек зиёлиси феноменини ёритувчи асар. Фикрлашдан нарига ўтмайдиган, реал ҳаракатлар учун умри қисқалик, қўрқувни енгиш учун эса ҳали жуда ёшлик қиладиган ўзбек зиёлиларининг феномени.

«Ҳеч» асарида маҳзунлик, фикрлар тарқоқлиги қандайдир шизофреник тасвирлар голуцинацияси билан қоришган инсон образи орқали ёритилган. «Ҳеч» асари ўз йўлини топа олмаётган, йўл топишга имкон ҳам топа олмаётган, аслида йўлнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмаган бир жамиятнинг ўгай фарзандлари ҳақида битилган юксак санъат асаридир. «Ҳеч» асарини бу замонда тушунмайдилар. «Ҳеч»ни тушунмоқ учун яна юз йил керак бўлади.

«Ҳеч» асарида тасвирланган образлар осмондан тушган эмас. Улар бизнинг орамизда яшаётган буюк бир зулм остида қолган, буюк истеъдод эгаларидир. Қаҳрамонлар ҳаракати, ҳаёллар қоришиғи билан ўқувчини оғир руҳий зарбалар остида қолдиради. Зеро қаҳрамонларни ҳаёт ҳам шундай оғир руҳий зарбалар остида қолдирган.

Неъмат ичида бўлганлар, ўзлари нимага эга эканликларини билмаганларидек, зулм остида бўлганлар ҳам қандай зулм остида эканликларини англай олмайдилар.

Равшан Бурхонов, китобхон

@akademnashr