Get Mystery Box with random crypto!

​​Камдан-кам бундай постлар ёзаман. Лекин бу пост ёзишга арзий | «Аkademnashr» nashriyoti

​​Камдан-кам бундай постлар ёзаман. Лекин бу пост ёзишга арзийди.

Бундан 6-7 йилча аввал университетда иккита гуруҳдошларим билан келажакдаги режаларимиз ҳақида гаплашиб ўтиргандек. Улар менинг чет элга кетиш режам ҳақида билишарди, шунинг учун асосан шу мавзуга алоқадор саволлар беришни бошлашди.
Сўнгра мен уларга келажакдаги режаларимдан яна бири ёқтирган асарларимни ўзбекчага таржима қилиш эканлигини айтдим. Уларнинг бири "Масалан қайси асарлар?" деб сўради. "Масалан, H.Lee'нинг "To Kill a Mockingbird" асари. У ҳали ўзбекчага таржима қилинмаган" дедим. Сўнгра иккинчи гуруҳдошим мийиғида бироз кулиб: "Эплай олмайсан. Қўйсангчи" деди. У билан тортишиб ёки баҳслашиб ўтиргим келмади ва "ҳўп" деб қўя қолдим.

Мана орадан бир неча йиллар ўтди. Насиб бўлса, сентябр ойида To Kill a Mockingbird асарининг таржимаси @Akademnashr билан биргаликда чоп этилади. Китобда таржимон ёзуви олдида менинг исмим туради.

Ўзимдан ҳозир фаҳрланяпманми? Ҳа. Мотиваторларнинг ўзингизга ишонинг деган гапи тўғрими? Қисман. Чунки ўзингизга ишонинг ва ҳаракат қилинг. Ҳаракат қилиш режани амалга оширишнинг энг муҳим қисми.

p.s. пост ўчирилиш эҳтимоли юқори.

@readnroll