🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Куз келди дегунча оромимни ўғирлайсиз, хотиралар... Исмим — | AZAN_UZ

Куз келди дегунча оромимни ўғирлайсиз, хотиралар...

Исмим — КУЗ. Рангим — заъфарон. Япроқларим дув-дув тўкиляпти. Қалбим — тун...

Ўлим — Ҳақ, куз —ҳақ!..

Ёмғирни соғиндим... Маҳзун ўйларни уйғотадагин куз ёмғирини.

Куз — изғирин шамол ва изтироб ҳамроҳлигида сени менга эслатган фасл. Ёмғирнинг ҳар томчисида осмон кўз ёш тўкарди...

Баҳор ҳам, куз ҳам эртак. Иккинчи баҳор керак бизга қайта кўкаришимиз учун. Шохларимиз эмас, умидларимиз синган, ахир...

Умида Адизова

Ҳамма нарсада ҳамиша гўзаллик кўринг...
Гўзал олтин кузнинг совуқ тушаётган оқшомида яқинларингизни иссиқ мехрли оғушуда, оила даврасида иссиққина чой ичиб, уларни қадрлаб, шукрона айтишлик барчангизга насиб бўлсин....

@AZAN_UZ