2022-09-01 13:51:13
Расулуллоҳ_мўъжизалари
Р
асулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Талҳа Исломга киришидан олдин унинг мусулмон бўлишини хабар берганлари
Умму Сулайм розияллоҳу анҳунинг эри вафот этганда Абу Талҳа Ансорий унга (ўзига хотинликка сўраб) совчи бўлиб келди. Абу Талҳа у билан бу ҳақда суҳбатлашди. Умму Сулайм:
– Эй Абу Талҳа! Сендай инсонни рад қилиш мумкин эмас, лекин сен кофир кишисан, мен эса муслима аёлман. Сенга турмушга чиқишим дуруст эмас, – деб рад жавобини берди.
Абу Талҳа:
– Бу қандай одатинг бўлди? – деб сўради.
– Бу менинг одатим эмас.
– Олтин ёки кумуш хоҳлаяпсанми?
– Мен олтин ҳам, кумуш ҳам хоҳлаётганим йўқ. Мен сендан фақат Исломни хоҳлайман. Агар Исломни қабул қилсанг, мана шу менинг маҳрим бўлади. Сендан бошқа нарса сўрамайман.
– Бу хусусда менга йўл кўрсатадиган борми?
– Бунда сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўл кўрсатадилар.
Абу Талҳа Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидириб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари даврасида ўтирган эдилар, Абу Талҳани кўрганларида: “Сизларга пешонасида Ислом нури билан Абу Талҳа келди”, дедилар ва саҳобаларга Умму Сулайм айтган сўзлар хабарини бердилар. Унга Умму Сулаймни мана шунга кўра (Абу Талҳанинг Исломга киргани учун) никоҳлаб бердилар.
Собит Буноний айтади: “Қиссанинг ровийси Анас ибн Моликдир, бизга ундан кўра каттароқ маҳрнинг хабари етиб келмаган, чунки Умму Сулайм ўзига Абу Талҳанинг Ислом динига киришини маҳр сифатида берилишига рози бўлди”.
С
аҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий . “ал-Жомиъус-саҳиҳ”, 6-жуз, 105, 106-ҳадислар. Имом Муслим, “ас-Саҳиҳ”, 6-жуз, 174, 175-ҳадислар.
@AZAN_UZ
370 views10:51