Get Mystery Box with random crypto!

AZAN_UZ

Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ A
Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ
Channel address: @azan_uz
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 3.47K
Description from channel

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 4

2022-08-30 19:16:27 СЕШАНБА ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тунлари фаришталар ҳаққингизга дуо қилишларини , ёмон тушлар кўрмай ухлашни хохласангиз тахорат
олиб ухлашни унутманг

Қиёмат куни шафоатга сазовор бўлай десангиз Расулуллох ﷺалайхисаломга  10та саловот юборинг. "Ассолату вассаламу алайка ё Расулуллоҳ " ﷺ деб хар кеча атиги 10 мартта айтиб қўйинг

Хотирангизни "Хотира машқи" бн кучайтиринг.  Кечқурун куни бўйи килган
ишларингизни бирма бир эслаб чиқинг.!!!


АЛЛОҲНИ кучли севишни истайсизми? Унда АЛЛОҲИМ менга ЎЗИНГГА бўлган мухаббат
бер  деб  сўраб уйқуга кетинг


.Юқоридаги тавсия қилинган амалларни бажаришга қийналсангиз унда кўп истиғфор айтинг, гунох ишлардан ўзингизни асраб юринг.

Бугунги тунингиз тунларнинг энг файзлиси, хайрлиси ва ёқимлиси бўлиб  ўтсин!!!

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ КЕЧА

T.me/AZAN_UZ
402 views16:16
Open / Comment
2022-08-30 19:02:29
ХАЙРЛИ ОҚШОМ
ФАЙЗЛИ КЕЧА

Бешта нарсани
сир сақлаш керак.

1. Ўз даромадингизни.
2.  Шахсий хаётингизни.
3. Келажак режангизни.
4. Ойилавий муаммоларни.
5. Эҳсонингизни.

@AZAN_UZ
458 views16:02
Open / Comment
2022-08-30 18:59:49
2022-йил
31 АВГУСТ
ЧОРШАНБА

САФАР ОЙИНИ 3 КУНИ


( Тошкент шаҳри )

ТОНГ - 04 : 22

ҚУЁШ - 05 : 47

ПЕШИН - 12: 32

АСР - 17 : 04

ШОМ - 19 : 06

ХУФТОН - 20 : 27

ТАХАЖЖУД - 02 : 00

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@AZAN_UZ
386 viewsedited  15:59
Open / Comment
2022-08-30 18:36:11
Сўнгги император 211-Қисм [SD Форматда]
Султон Абдулҳамид (Кўп қисмли исломий сериал)

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

@AZAN_UZ
456 views15:36
Open / Comment
2022-08-30 18:24:48
Тақдиримни мен танламадим. Уни менга Раббим инъом этди. Яхшиман десам ёлғон бўлади. Ёмон десам эътиқодимга тўғри келмайди. Энг яхшиси шукр айтаман. Алҳамдулиллоҳ. Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани тақдири илоҳий!

Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу

T.me/AZAN_UZ
512 views15:24
Open / Comment
2022-08-30 14:26:16 Султон Салим ва насроний хизматчи

Бир насроний Султон Салимга саккиз йил давомида хизмат қилди. У султонга шунчалик чиройли хизмат қилган эдики, бундан ортиғини қилиш мумкин эмасди. Бир куни Султон Салим уни ҳузурига чақириб:

- Қулоқ сол, мен сени озод қиламан, сенга пул ҳам бераман, подшоҳлик сўзимни ҳам бераман. Ростини айт, сенга ҳеч зарар етмайди.
- Буюринг, султоним!
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар бирор яҳудий ёки насроний сизларга хизмат қилса, имкон туғилиши биланоқ сизга хиёнат қилади” деган эдилар. Мен сенда бирор хиёнатни кўрмадим, лекин, хиёнат қилган бўлсанг, менга айт, токи Пайғамбаримизнинг мўжизаларини ўз кўзим билан кўрай. Ваъда бераман, сенга зарар етмайди.
- Султоним! Мен саккиз йил давомида сизга келтирган таҳорат сувини ичига пешоб қилмасдан туриб олиб келмадим.
- Аллоҳ таолога қасамки, мен сен олиб келган таҳорат суви билан ҳеч қачон таҳорат олмадим. Мусулмон хушёр бўлади. Энди, озодсан, кетавер.

@AZAN_UZ
862 views11:26
Open / Comment
2022-08-30 14:04:45
ҚУТЛОВ

Ассалому алайкум Юртдошлар! Ҳалқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми —мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муборак бўлсин !

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин бўлсин !

Самимий тилаклар ила Тошкент вилояти Бекобод тумани 45-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий маънавий масалалар бўйича тарғиботчиси Эшонкулова Мунира Расуловна

@AZAN_UZZ
812 views11:04
Open / Comment
2022-08-30 12:18:25 Болам, намозинг ўқи

Исломда бор беш устун,
Ибодат қил тун ва кун.
Иймонинг бўлсин бутун.
Болам, намозинг ўқи.

Сўзим малол олмагин,
Сўнг ғафлатда қолмагин.
Билим олгин, толмагин,
Ўғлим, намозинг ўқи.

Дини исломда фарз бу,
Мусулмон учун қарз бу.
Ота-онангга арз бу,
Қизим, намозинг ўқи

Бир кунда бир соатни,
Сарфла, қил тоатни.
Худо берсин тоқатни.
Набирам, намоз ўқи.

Исломда бўлмас риё,
Беш кунлик-ку бу дунё.
Намозхонда бор зиё.
Келиним, намоз ўқи.

Гар ўқисанг, қандай соз,
Жаннат калити-намоз.
Бўлмагинда бенамоз.
Укажон, намоз ўқи.

Кейин ўқий, демагин,
Бетаҳорат юрмагин.
Нопок жойга бормагин.
Болам, намозинг ўқи.

Бекор юрмагин бир он,
Бизни кутар имтиҳон.
Йўлинг кўрсатар Қуръон,
Қизим, намозинг ўқи,
Ўғлим, намозинг ўқи.

Хадича Ғафуржон ҳожи қизи

O'z fikringizni kamentariyada qoldiring...



T.me/AZAN_UZ
1.2K views09:18
Open / Comment
2022-08-30 11:53:33
Умра сафари - умр сафаридир.

Тавбалар қилиб,
нафл намозлар ва саловат, истиғфорлар айтадиган сафардир..

Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб қайтиш насиб қилсин барчамизга!

@AZAN_UZ
884 views08:53
Open / Comment
2022-08-30 11:52:00
Араб тили то Қуръон келгунига қадар худди подшоҳи йўқ бир мамлакат каби эди.

Мустафо Содиқ Рофиъий, (1880-1937 йиллар). “Араб адабиётининг мўъжизаси” дея лақаб берилган Суриялик машҳур адиб, Мисрда истиқомат қилган.

@AZAN_UZ
794 views08:52
Open / Comment