🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Султон Салим ва насроний хизматчи Бир насроний Султон Салимга | AZAN_UZ

Султон Салим ва насроний хизматчи

Бир насроний Султон Салимга саккиз йил давомида хизмат қилди. У султонга шунчалик чиройли хизмат қилган эдики, бундан ортиғини қилиш мумкин эмасди. Бир куни Султон Салим уни ҳузурига чақириб:

- Қулоқ сол, мен сени озод қиламан, сенга пул ҳам бераман, подшоҳлик сўзимни ҳам бераман. Ростини айт, сенга ҳеч зарар етмайди.
- Буюринг, султоним!
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар бирор яҳудий ёки насроний сизларга хизмат қилса, имкон туғилиши биланоқ сизга хиёнат қилади” деган эдилар. Мен сенда бирор хиёнатни кўрмадим, лекин, хиёнат қилган бўлсанг, менга айт, токи Пайғамбаримизнинг мўжизаларини ўз кўзим билан кўрай. Ваъда бераман, сенга зарар етмайди.
- Султоним! Мен саккиз йил давомида сизга келтирган таҳорат сувини ичига пешоб қилмасдан туриб олиб келмадим.
- Аллоҳ таолога қасамки, мен сен олиб келган таҳорат суви билан ҳеч қачон таҳорат олмадим. Мусулмон хушёр бўлади. Энди, озодсан, кетавер.

@AZAN_UZ