Get Mystery Box with random crypto!

AZAN_UZ

Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ A
Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ
Channel address: @azan_uz
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 3.47K
Description from channel

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 10

2022-06-21 02:58:32 1. «Намоз мусулмон кишига Аллоҳ таолога тавваккул қилишга ёрдам беради».

Таваккул - Мусулмон кишининг ишини ирфон, қурбат ва ризоси талабида, фойда, зарар, қийинчилик ва зиёнларга таслим бўлиб, қазо-қадарга рози, неъматларга шукр ва балоларга сабр қилган ҳолда Аллоҳ таолога топшириши демакдир. («Сирож» китобида келган, 80-бет).

Маълумки, барча ишлар - яхшилик, ризқ, илм ва фойданинг барчаси Аллоҳнинг измида. Биздан бунга эътимод қилишимиз, яъни таянишимиз талаб қилинган. Намоз бунинг амалга ошишида энг катта ёрдам берувчидир. Намоз кишини ҳақни қабул қилишга, фақат ва фақат ҳақ билан қаноат қилиб, унга рози бўлишга ундайди. Чунки, дунёдан дунё билан рози бўлган киши лаънатлангандир. Зуҳддан мақтов билан рози бўлган киши ҳақдан тўсилгандир. Ҳақдан ҳақ бўлмаган нима нарса билан рози бўлган киши тоғий, яъни золимдир. Огоҳ бўлинг, ҳақ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлинг! («Сирож» китобида келган, 65-бет).

Таваккул нима эканини Аллоҳга бўлган ишонч ва Унга бўлган эътимод ифодалайди. У Зотнинг кишини оддий бир сабаб ўлароқ ризқлантириши бунга мисол бўла олади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига — меҳробга кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насибани кўрарди» (Оли Имрон сураси 37-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг ризқ ва қурбат ўртасини боғлаб келтиришига бир қаранг!

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сиз Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккул қилганингизда эди, албатта сизларни эрталаб оч чиқиб, кечга тўқ қайтадиган қуш сингари ризқлантирар эди» (Муснади имом Аҳмад 1/323 ва Сунани Термизий 4/572).

Бу ризқнинг кафолатланган эканига яна бир таъкиддир. Биз таваккулга буюрилганмиз, ризқ излашга эмас! Аллоҳ таоло айтади: «Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат — (аҳли) тақвоникидир» (Тоҳа сураси 132-оят). Яъни, намозни бажо қилишга, мукаммал, гўзал ва бардавом адо қилишга ҳаракат қилинг. Вақтингиз ва ҳаётингизни фақат ризқ кетидан қувиш ва келажакни таъминлаш учун зое қилманг. Аллоҳ сизни ризқ талабида машаққат чекиб, бахтсиз бўлишингиз учун яратмаган. Дарҳақиқат, сизга намоз ўқишда бардавом бўлган чоғингиз ризқингизнинг кафолатини берган. Вақтики, сиз намознинг риоясини қилиб, уни адо қилар экансиз, ризқингиз кафолатлангандир. («Сиррун нажоҳ» китобида келган, 10-бет).

Таваккул қилувчи киши Аллоҳ таолодан бошқа махлуқотларга ва дирҳам-у бойликларга эътимод қилишдан беҳожатдир. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир» (Талоқ сураси 3-оят). («Айюҳал валад» китобида келган, 63-бет).

Бу неъмат билан ризқланганлар нақадар бахтли! Ундан маҳрум бўлганлар нақадар бахтсиз! Аллоҳ таолога хушуъ билан бўлган намозга етказганига шукр!

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

T.me/AZAN_UZ
418 views23:58
Open / Comment
2022-06-21 02:57:21 Қурайш сураси

Мирғиёс қори

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

@AZAN_UZ
357 views23:57
Open / Comment
2022-06-21 02:56:30
Эркакни қандай аёллар буюк қилади?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

@AZAN_UZ
394 views23:56
Open / Comment
2022-06-21 02:54:57 Eng sara nashidalar bizda
Biz bilan qoling

@AZAN_UZ
364 views23:54
Open / Comment
2022-06-21 02:45:57
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
Ким тонг отганда Бу дуони ўқиса Шу бандани Аллоҳ рози қилар экан Шу куни Барокатли Бўлар экан!


@AZAN_UZ
611 views23:45
Open / Comment
2022-06-20 20:01:52
Сўнгги император 151-Қисм [SD Форматда]
Султон Абдулҳамид (Кўп қисмли исломий сериал)

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

@AZAN_UZ
758 views17:01
Open / Comment
2022-06-20 19:57:54
2022-йил
21 ИЮНЬ
СЕШАНБА

ЗУЛКАЪДА ОЙИНИ 21 КУНИ

( Тошкент шаҳри )

ТОНГ - 03 : 07

ҚУЁШ - 04 : 48

ПЕШИН - 12:30

АСР - 17 : 40

ШОМ - 20 02

ХУФТОН - 21 : 40

ТАХАЖЖУД 2 : 00 ДАН 2 : 30 ГАЧА.


Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
781 views16:57
Open / Comment
2022-06-20 17:18:36
Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба .......
Anonymous Quiz
63%
Aбу ҳурайрa
18%
Aбдуллоҳ ибн Умар
4%
Ибн Aббос
14%
Aнас ибн Молик
391 voters983 views14:18
Open / Comment
2022-06-20 17:18:22
Ҳадисни тўлдиринг: «Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда тўпланишиб, Аллоҳ азза ва жалланинг китобини тиловат қилиб, ўзаро дарс қилиб ўрганишса...»
Anonymous Quiz
15%
Улар устига Аллоҳ томонидан сокинлик туширилади
10%
Уларни раҳмат ўраб олади
34%
Фаришталар уларни қуршаб оладилар
19%
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги зотларга уларни зикр қилади
23%
Барча жавоблар тўғри
351 voters970 views14:18
Open / Comment
2022-06-20 17:17:55
Ислом дини мартабалари қайсилар?
Anonymous Quiz
72%
Ислом Намоз Закот
12%
Тавҳид Иймон Эҳсон
14%
Ислом Иймон Эҳсон
2%
Билмайман
387 voters864 views14:17
Open / Comment