🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

. Бундан бир неча йиллар олдин эрим қурилишда ишлар эдила. А | AZAN_UZ

.

Бундан бир неча йиллар олдин эрим қурилишда ишлар эдила.
Айримлар (мардикор) ҳам деб аташар эди.
Меҳнатлари жудаям оғир эди.

Катта катта харсанг тошларни кўтариш, лой сувоқ қилиш, семент қориб стяшка қилиш, деворни қумли сувоқ қилиш ва шу меҳнатлар натижасида қўллари кесилиб ёрилиб кетар эди.

Натижада ўша ёриқлардан қон сизиб чиқрди.

Кечга уйга келганларида қўлларини кўриб бизни боқаман деб қийналиб кетдингиз деб йиғлар эдим.

Ҳар йили 1 сентябрь мактаб учун форма қилиш учун бозорга кийим кечак учун боллар билан бозор айланар эканмиз,иссиқда
йўл четида тизилиб ярим қоп ёки сўмкада мош, нухот, лубия сотиб турган эркакларни кўриб беихтиёр кўзимга ёш келарди.

Болларимга даданг неча кун ишлаб иссиқда қийналиб қўллари ёрилиб топкан пулларини биз икки соатка қолмай йўқ қилдик деб йиғлардим.


Алҳамдулиллаҳ хозир фарзандларим улғайди оз бўлсада қийинчилик кунларимиз ортада қолди.

Нима демоқчиман эрларимизнинг қийинчилик билан топаёткан пулларини, меҳнатларини қадрига етайлик!

Ғаффорова Нафиса

@AZAN_UZ