🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Афсуски вақт қайтмайди, аммо қайтса нима қилардингиз? Гоҳ | AZAN_UZ

Афсуски вақт қайтмайди, аммо қайтса нима қилардингиз?

Гоҳида инсон барвақтроқ пишади. У учун олдинлари муҳим бўлган нарсалар энди аҳамиятсиз бўлиб қолади. Гоҳида чиқарган қарорларимизга замон ўтиб пушаймон қиламиз.
Аммо тўкилган сутга ачиниш нима фойда беради?!
Яхши биламизки, замон қайтиб келмайди. Агар бордию замон қайтганида ўйлайманки, биз олдинги хатоларимизни, нотўғри қарорларимизни ўчириш учун, ҳаётимизни заҳарлааган ҳолатларни йўқ қилиш учун янгидан ҳаракат қилган бўлар эдик.
Машҳур бир ёзувчи аёлдан: “Замон қайтиб келганида яна олдингидек яшармидингиз?”, деб сўрашганда у шундай жавоб қилган экан:
1. Агар замон қайтиб келганида ҳомиладорлик пайтларимни шикоят билан ўтказмас, уни илоҳий бир мўъжиза деб билган бўлар эдим. Ўзимни ҳам ана шу мўъжизанинг бир бўлаги деб хаёл қилиб, ўзимни бошқа бир руҳни ҳаётга келишига сабабчи деб билган бўлар эдим.
2. Соч турмагимни бузади деб ёзда машинамнинг ойнасини беркитмас эдим.
3. Уйимга дугоналаримни чақирар эдим. Мебелларимнинг эскирганига, жойнамозларининг пати тўкилганига қарамай улар билан суҳбат қилар эдим.
4. Менга ҳадя қилинган қимматбаҳо нарсаларни сақлаб қўймасдан ишлатар эдим.
5. Фарзандларим билан биргаликда ўтлоқларда думалар эдим. Кийимларимнинг кир бўлишига парво қилмас эдим.
6. Телевизор ёки жамоатчилик олдида менга тегишли бўлмаган ҳикояларга йиғлаш ва кулишни камайтириб ўз воқелигим билан яшар, воқелигим кўзёшлари ва кулгулари билан умр кечирар эдим.
7. Ўғлим қучоғимга талпинганида уни ҳайдамас, унга “Бор уёққа, ишим бор”, демас эдим.
8. Севган кишиларимга туйғуларим билан жавоб берар, ёмонлик қилган кишиларимга узр айтар эдим.
9. Агар менга яна умр берилганида уни кўрар, уни яшар, унинг ҳар лаҳзасини ушлаб кўрар эдим.

Каналга аъзо бўлиш:

T.me/AZAN_UZ