🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ҚУРЪОННИНГ УЧДАН БИРИГА ТЕНГ СУРА Ривоят қилинишича, Расулул | AZAN_UZ

ҚУРЪОННИНГ УЧДАН БИРИГА ТЕНГ СУРА

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида:
- (Бир жойга) йиғилинг. Сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, - дедилар.
Шунда йиғилган йиғилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ихлос" сурасини ўқидилар. Кейин (ҳужраларига) кириб кетдилар. Айрим одамлар бир-бирига:
- Мен бу хабар у зотга осмондан келган, деб биламан. Шунинг учун (ичкарига) кириб кетдилар, - дейишди.
Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом чиқиб:
- Мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, дедим-ку. Шуни билинглар, ("Ихлос" сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг, - дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Орангизда бирон киши кечаси Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми? - дедилар. Одамлар сўрашди:
- Қандай қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқий олади?
- "Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг, - таъкидладилар у зот.
"Ихлос" сурасини бир марта ўқиган одам Қуръоннинг ўн порасини ўқиш савобини олади. Бир пора - 10 вараққа (20 бетга) тенг.
Яна бир ҳадиси шарифда: "Аллоҳ Қуръонни уч қисмга бўлди. "Ихлос" сурасини унинг бир бўлаги қилди", дейилган.
Абу Ғолибдан ривоят қилинади. Тонг отай деб қолганида, Ибн Умар менга қараб:
- Эй Абу Ғолиб! Намозда Қуръоннинг учдан бирини ўқимайсанми? - деди. Мен:
- Тонг отишига ҳеч қанча вақт қолмади. Ҳаш-паш дегунча кун ёришади. Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қандай улгураман?! - дедим. Шунда Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ""Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг", деганларини айтди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

@AZAN_UZ