🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ | AZAN_UZ

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоклик беради. Шунинг учун мусулмон киши ўтказаётган вақтини зийрак тижоратчи каби ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда қўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани, нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни йўқотишга уриниб бориши лозим. Чунки тижоратчи йўқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини йўқотган инсон эса уни қайта кўлга киритиши асло мумкин эмас.
Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар:
«вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади». Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат булади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман».

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

@AZAN_UZ