🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматиг | AZAN_UZ

- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оилангизга гўзал сабр берсин !

- Рахмат сизга, Аллоҳ ажрингизни берсин !

- Таъзияга бормоқчи эдик, шунга локацияни ташлаб қўйсангиз дегандик.

- Келиб кетишингиз 600 километр масофа экан, ўртача 8000 дан бензин ишлатасиз, бу дегани 480 минг сўм, тўғрими?

- Қизиқмисиз ака, савоб олдида бу ҳеч нарса эмаску?

- Мен сизга бошқа бир локация айтаман, шунда сиз икки томонлама фойда кўрасиз, мен ҳам фойда кўраман, мархум дадамларга ҳам фойда бўлади.

- Хўш?

Бир мухтож етим боқаётган оилани яқин атрофингиздан қидириб топинг ва шу бензинга сарфлайдиган маблағни ўзини ёки рўзғорлик харид қилиб зиёрат қилиб қўйинг. Вақтдан ютасиз, маслаҳат берганим учун менга ҳам иншааллох ажр бўлади, шу эҳсонга дадамнинг вафотлари сабаб бўлгани учун иншааллох савоби боради.

Асосийси ана ўша мухтож оила вакиллари сиз сабаб Роббимизга хамдлар айтадилар, қалблари хурсанд бўлади.

Қайсики мусулмон бир мухтожнинг қалбини хурсанд қилса иншааллох Роббимизнинг мукофотини олади.

Шундай оилани топишга вақт ва имкон топа олмасангиз эҳсон картамизни рақамларини биласиз, эҳсонингизни ўз эгаларига етказиш хизматимиз доимо ҳаракатдадир.

Биродарларга бу таклифимиз жуда ҳам маъқул келди.

Саломат бўлинглар !

T.me/Saxiylar_uz