🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Устоз — отангдай улуғ, устоз қадами қутлуғ, Устознинг ҳар кал | AZAN_UZ

Устоз — отангдай улуғ, устоз қадами қутлуғ,
Устознинг ҳар каломи илму
ҳикматга тўлуғ,
Устознинг дили равшан, устоз
макони ёруғ,
Униб чиқар, албатта, устоз
ташлаган уруғ,
Устоз қадами қутлуғ, устоз —
отангдай улуғ.

Темур бош қўйди мангу
устозининг пойига,
Устоз ўхшар оламнинг
Қуёшига, Ойига,
Билим нури ёғилар қадам
қўйган жойига,
Йўллар адолат, вафо, муҳаббат
саройига,
Устоз қадами қутлуғ, устоз —
отангдай улуғ.

Устоз кўрмаганларнинг
йўрғалашдир одати,
Эзгу бўлсин ҳар кимнинг сўзи,
саъйи, нияти,
Кам е, кам де, кам ухла —
устозлар насиҳати,
Нечоғ буюкдур устоз
каломининг қудрати.
Устоз қадами қутлуғ, устоз —
отангдай улуғ.

Нажот гулин ўстирар Aвлоний гулбоғида,
Ҳақ олинур, берилмас — Беҳбудий сабоғида,
Оқилхоннинг сиймоси «Aлифбо» вароғида,
Устозлар ийдин ёзай қасидам
адоғида,
Устоз қадами қутлуғ, устоз —
отангдай улуғ

@AZAN_UZ