2022-06-17 14:52:13
ИККИ ҒАМ
Бир куни Ҳотами Асам муридларига айтди:
- Агар сизлардан Ҳотами Асамдан нима ўргандинг, деб сўрасалар, нима жавоб қиласизлар?
Муридлари деди:
- Илм ўргандик, ҳикмат ўргандик, деймиз!
Айтдилар:
- Унинг илми йўк, ҳикматни билмас, десалар нима қиласиз?
Муридлар жавоб бермадилар.
Ҳотами Асам айтди:
- Икки нарсани ўргандик, дегайсизлар. Биринчи шуки, қўлда бор ҳар нарсага хурсанд бўлмоқни; иккинчи, одамлардан умид қилмасликни ўргандик!
*
Нақлдурким, бир киши сафарга кетар чоғида Ҳотамдан унга насиҳат қилишини сўради. Ҳотам айтди:
- Агар дўст истасанг, Аллоҳнинг дўстлигини иста! Агар иш истасанг, тоат-ибодат қилишни иста! Ушбу сўзлар басдир.
Агар яна ўгит истасанг, дўзах сенга ўгитдир!
"Ғам қайғусиз яшай десангиз" китобидан.
Ё Раббим, умримизга, илмимизга, амалимизга, ризқимизга, ҳаётимизга Ўзинг барака ато эт!
@AZAN_UZ
953 views11:52