🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

AZAN_UZ

Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ A
Logo of telegram channel azan_uz — AZAN_UZ
Channel address: @azan_uz
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 3.47K
Description from channel

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 197

2021-10-14 04:31:06 БЕҲИСОБ РИЗҚ ИСТИҒФОР БИЛАНДИР

Бир аёл айтади: Ўттиз ёшимда эрим вафот этди. Ундан беш фарзандим ёдгор бўлиб қолди. Дунё кўзимга қоронғу кўринди. Йиғладим, кўзларим кўрмай қолди. Йиғидан фойда бўлмади. Мени ғам алам ўраб олди. Фарзандларим ҳали ёш. Оила тебратиш учун имкониятим етарли эмас эди, лекин мен отамиз ташлаб кетган озгина молни тежамкорлик билан ишлатар эдим.
Бир куни хонамда ўтирар эканман, радиони ёқдим. Унда Қуръони Карим эшиттириши берилаётган экан. Бир шайх мана бу ҳадисни айтди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким истиғфорни кўп айтса, Оллоҳ унинг ҳар бир ғамидан кенгликни, ҳар бир сиқилишдан чиқар йўлни пайдо қилади”.
Шундан кейин истиғфор айтишни кўпайтирдим. Фарзандаларимга ҳам шуни буюрдим. Орадан олти ойлар вақт ўтиб... аввал катта ўғлим талаба бўлди. Қуръони Каримни ёд олди. Одамларнинг кўзига тушди. Уйимиз яхшиликка тўлди. Биз яхши ҳаёт кечирар эдик. Оллоҳ таоло фарзандларимнинг барчасини салоҳиятли қилди. Мендан ғам-алам кетган эди.
Мен бахтли аёлга айланган эдим.

Агар умидсизликка таслим бўлсанг, ҳеч нарсага эриша олмайсан, саодатли бўла олмайсан.
“...Зеро, Оллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).

"Энг бахтли аёл" китобидан.

@AZAN_UZ
2.0K views01:31
Open / Comment
2021-10-14 04:28:25 ИШ ВАҚТИДА ҚУРЪОН ЭШИТСА БЎЛАДИМИ?

Савол: Иш билан банд одам Қуръон эшитиши мумкинми?

Жавоб: Қуръони карим ўқилганда жим туриб эшитиш керак. Чунки Аллоҳ таоло: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутинг, жим туринг. Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз”, деган (Аъроф сураси, 204-оят).
Қуръон тинглаган одам оятлар маъносини тушунишга ҳаракат қилади. Маълумки, бирон юмуш билан банд кишининг хаѐли ишда бўлади. Шунинг учун ўқилаѐтган оятларни тушунмайди. Қуръон
эшитиш ожиз банда гапини тинглаш эмас. Қуръон эшитиш учун бутун диққат-эътиборни бир ерга
жамланади.

ҲАЙЗ ПАЙТИДА ҚУРЪОН ЎРГАТИШ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

Савол: Аѐл ҳайзли ҳолатида Қуръон ўргатса бўладими?

Жавоб: Қуръони каримни ўргатувчи аѐл ҳайз кўрса, Каломуллоҳни ушламасдан, ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз ўқиб сабоқ бериши мумкин. Бир оятни бошидан охиригача ўқиши ҳаромдир (“Ҳалаби кабир784”).

ҲАЙЗЛИ АЁЛ ҚУРЪОН ЭШИТСА БЎЛАДИМИ?

Савол: Ҳайзли аѐл Қуръон тинглайдими?

Жавоб: Ҳайзли ѐки лоҳуса аѐл Қуръони каримни ушламасдан, ўқилаѐтган оятларни такрорламасдан тинглаши мумкин. Бу ҳолатда қанча савоб олишини фақат Аллоҳ билади (“Ҳалаби кабир785”).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@AZAN_UZ
1.6K views01:28
Open / Comment
2021-10-14 04:27:21
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг азизим яхшиларим, меҳрибон Жаннат Юзлигим!
Ҳаёт саҳифасида яна бир саҳифа очилди, умр деб аталмиш бекатга янги бир кун деб ном олган йўловчи ташийдиган, йўлчи жон келди.
Ғафлат уйқусидан озод этиб, бизни жон неъмати ила сийлаган ва яна бир умримиз саҳифасига, бир саҳифа қўшган,
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Алҳамдулиллаҳ роббил ъааламийн!

Уч нарса сочилди жаннатда.
Калималар, оналик туйғуси ва ишқ.
Калималарни Одам олди, Оналикни эса Ҳавво.
Аммо ишқ оғир келди...
Аллоҳга ошиқ бўлиш осон...
Инсонга ошиқ бўлиб, Садоқат кўрсатмоқ оғир.
Шунинг учун ҳам эй Кўнгил Ишқни танла, Аллоҳ Сени танлайди...

Жалолиддин Румий...

Ишқни изланг, ишқни англанг, ишқни топинг, ишқда яшанг...
Кунингиз хайрли, барокатли ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин...

@AZAN_UZ
2.2K views01:27
Open / Comment
2021-10-14 04:21:11
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бизларга чарақлаб аста кўринаётган офтоб тафтини ҳис қилдираётган Роббимга ҳамду санолар.

Эрта тонгда сизларни Аллоҳ нури ёйилган бу ОЛАМи гулистонда СИЗ азизларимни яхшиларнинг аввалида қилаётган Аллохга ҳамду-санолар.

Жаннатларидан баҳрамандлардан, Жаннатининг ҳамма дарвозаларидан бемалол кира оладиган соф фитратли мусулмон муслималардан қилаётган Роббимга ҳамду санолар.

Яна битта тонгига сиз ва бизни саломат етказганига шукуроналар.


@AZAN_UZ
2.5K views01:21
Open / Comment
2021-10-14 04:19:54
@AZAN_UZ
2.6K views01:19
Open / Comment
2021-10-11 19:00:11
2021-йил
12 - Октябрь
Сешанба

( Тошкент шаҳри )

ТОНГ - 05:15

ҚУЁШ - 06:30

ПЕШИН - 12:15

АСР - 16:09

ШОМ - 17;58

ХУФТОН - 19:08

ТАХАЖЖУД -- 3:50

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги8 вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

960 views16:00
Open / Comment
2021-10-11 18:48:53
___ Мухаббат истадим севдим, севилдим.
Бахт истадим, бахт бердим.
Яхшилик улашиб, фақат яхшилик топдим.
Не топган булсам Азизларим
фоний дунёда, эзгуликдан мехрдан топдим!
Яхшилик қилиб чарчаманг
Яхшиларим!

___ ХАЙРЛИ ТУН УМРИ АЗИЗЛАРИМ!!!

___ Тунингиз сокин, уйқунгиз тинч халоватли булсин, яхши дам олинг.
Тонгда яна сизлар билан ғойибона дийдорга кадар хайр деб қоламиз.

Холидахон отин ойим
1.1K views15:48
Open / Comment
2021-10-11 04:01:42
Izzat Shukurov - Assalamu Alayka

Rosa yoqdi qo'shiq ham, klip ham.

@AZAN_UZ
5.2K views01:01
Open / Comment
2021-10-11 04:01:15

Sizham sogʻindingizmi

@AZAN_UZ
1.8K views01:01
Open / Comment
2021-10-11 03:50:21


Ассаламу
алайкум
вараҳматуллоҳ!
═════ ══════

Тақво сабаб муродингизга етасиз...

Шукр билан сиздаги неъматларнинг зиёда бўлишига эришасиз...

Тоат ила бахтли - саодатли бўласиз..

Аллоҳ ҳаётингизни тўғри амаллар билан безасин!

Узоқ умрлар кўргандан сўнг... борар жойингизни Фирдавс қилсин!

Сизга тан - сиҳҳатлик, офият, ва тақво ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли, барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!

ХАЙРЛИ КУН!


@AZAN_UZ
3.4K views00:50
Open / Comment