Get Mystery Box with random crypto!

*** Дардлар келди булут бўлиб, Даво мени тушунгайму? Кетолм | Baxtiniso Mahmudova

***
Дардлар келди булут бўлиб,
Даво мени тушунгайму?
Кетолмадим сукут бўлиб,
Наво мени тушунгайму?

Дилни “дўст”га бориб айтдим,
Аламимни ёриб айтдим.
Юзин бурди. Ҳориб қайтдим,
Хато мени тушунгайму?

Кетсанг, тўрт ён-йўл, дедилар,
Сендан безган мўл, дедилар.
Гиналарни қўй, дедилар,
Вафо мени тушунгайму?

Кўзларимга тугди тугун,
Эрталарим келди бугун.
Руҳим боғин кузлатган ул
Садо мени тушунгайму?

Худо, дейман, кўкка боқиб,
“Мени чақир, борай оқиб...”
Юрагини ойда ёқиб,
Само мени тушунгайму?

@baxtiniso