2022-04-11 07:39:07
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда қабрига қўйилиб, кишилар қайтишаётганда албатта у кишиларнинг ковушлари овозини эшитиб туради. Шу пайт икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва: «Бу киши – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида нима дейсан?» – дейишади. Агар мўмин бўлса: «Гувоҳлик бераман, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир», – дейди. Унга: «Дўзахдаги ўрнингга қара. Аллоҳ сени ундан жаннатдаги ўринга алмаштирди», дейишади ва барчасини кўрсатишади. Агар мунофиқ ва кофир бўлса, унга: «Бу киши ҳақида нима дейсан?» – дейишади. У: «Билмайман. Инсонлар нима десалар, мен ҳам шуни айтардим», – дейди. Унга: «Билмадинг ва эргашмадинг», дейишиб, темир тўқмоқ билан шундай уришадики, у қаттиқ чинқириб юборади. Унинг чинқириғини инсонлар ва жинлардан бошқа атрофдагиларнинг барчаси эшитади», – дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3vS7LVnXRWQwA
789 viewsUmmu Muhsina Ummu Abdulbasid, edited 04:39