2021-09-27 12:09:05
Намознинг фарзлигини тан олсаю дангасаликдан ёки енгил-елпи қараш сабабли намоз ўқимаса, мусулмонлар ижмосига биноан бундай банда фосиқ саналади. Мазҳаб имомлари бундай ярамас одатли кимсаларга қандай муомала қилиш хусусида турлича фатво берганлар.
Абу Ҳанифа ва у кишининг асҳоблари ижтиҳоди: “Дангасалик қилиб намоз ўқимайдиган кимса ҳибсга олиниб, дарра ва бошқа йўллар билан таъзир берилади. Агар намоз ўқишни бошламаса, умрбод ҳибсда сақланади. Чунки у одамларга ёмон ўрнак кўрсатиши ва Ислом ҳукмларига нисбатан бепарволикни вужудга келтириши мумкин”.
Имом Молик, Шофеий ва Аҳмадлар эса: “Ялқовлик сабабли намоз ўқимайдиган кимса тавбага чақирилади. Агар тавба қилиб, намозга тушмаса, ўлдирилади!” деб фатво беришган.
Имом Молик ва Шофеий фикрига кўра ҳалиги кимса кофир сифатида эмас, шаръий ҳад (шаръий жазо) юзасидан қатл қилинади. Сўнг жасади ювилиб, жаноза ўқилади ва мусулмонлар қабристонига кўмилади.
Имом Аҳмад эса бу масалада қуйидагича йўл тутганлар: “Ялқовлик сабабли намоз ўқимайдиган кимса (агар тавба қилмаса), кофир сифатида ўлдирилади ва унинг жасадига муртадга қилингандек муомала қилинади”. Имом Аҳмад ижтиҳоди Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳум) каби саҳобалар ва аксарият тобеинлар сўзига мувофиқ тушади
Kаналимиз ривожи учун дўстларингизга ҳам улашинг.
Аллоҳ сизга барака берсин
Каналга уланиш
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3vS7LVnXRWQwA
682 viewsABU ABDULBOSIT ABU MUHSINA ABU MUHAMMAD EID, edited 09:09