2021-05-15 17:54:46
Ўзбек тилида дуолар
Эй Аллоҳ, ризқимизни ҳалол, насибамизни тўла ва баркали этиб, биздан рози бўлиб турганингда жонимизни олгин! Эй Аллоҳ, мени жаҳаннам оташидан асрагин!
Эй Роббим, кимнинг қалбида бизга нисбатан ёмонлик бўлса, ундай кимсаларни тушимизда ҳам, ўнгимизда ҳам бизга яқинлаштирмагин! Уларни биздан узоқ қилгин! Эй Роббим, жинлардан ва инсонлардан бўлган шайтонлардан бизни асрагин, омин!
Ё Раб, Ўзингнинг ва Расулингнинг муҳаббатидан маҳрум қолдирмагин, севган қулларинг билан бирга сақлагин, севган йўлларингда юритгин, севган амалларингни бажартиргин, ҳузуринга Ўзинг севган ва Ўзинг рози бўлган бандаларинг бўлиб бормоғимизни насиб айлагин, омин!
Аллоҳим ожизликдан, дангасаликдан, қалб қасоватидан, ғафлатдан, фақирликдан, хорликдан, мискинликдан, фисқдан, ҳаққа зид чиқишдан, хўжа кўрсиндан, карлик, соқовликдан, мажнунлик, пес, мохов ва оғир дардлардан панох сўрайман!
Эй Аллоҳ! Эй қийинчиликни енгиллаш-
тирувчи Зот! Эй темирни юмшатувчи Зот!
Эй ваъдани тезлатувчи Зот! Эй ҳар куни янги иш фаолиятдаги Зот! Мени танглик ҳалқаларидан энг кенг йўлга чиқаргин! Қийин ишни Сенинг ёрдаминг билангина бажараман. Куч ва қувват Олий, Буюк Аллоҳдадир!
Эй Роббим! Дуоимни тўсилиб қолишдан асра! Сўровимни рад этма! Мени ҳасратим ила қолдирма! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма! Ожизлигимга раҳм қил! Дилим тору танг, фикрим тарқоқ бўлиб, нима қиларимни билмай қолдим. Сен Поксан. Сен менинг сиримни ҳам, ошкоримни ҳам Билувчисан.
Сен менинг фойдамга ҳам, зараримга ҳам Моликсан. Сен менинг мушкулимни аритишга, машаққатимни осонлаштиришга қодирсан.
Эй Роббим! Ота-онам учун жаннат тўшакларидан насиб этгин! Ота-онамга Жаннат аҳлининг зийнатли либосларидан кийдиргин! Ота-онамга Жаннат таомларидан едиргин! Ота-онамга Жаннат шаробларидан ичиргин! Ота-онамни Жаннатда севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ қилгин!Ота-онамни Жаннат аҳлининг саййид ва саййидаларидан айлагин! Ота-онамга Жаннатнинг саккиз эшикларини очгин!
Омин!
@Dove_pg
39 views °•Nazokat Boliyeva•° , 14:54