2021-06-17 12:03:05
Энди кириш тест синовлари билан бир қаторда ижодий, магистратура ва ўқишни кўчириш имтиҳонлари ҳам Интернетда жонли эфирга узатилади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ–6247, 16.06.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фармонга кўра, эндиликда қуйидаги
имтиҳонларни ўтказиш жараёни Интернетда жонли эфирга узатилади:
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун
тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
ОТМларнинг
магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;
республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМларига
ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги
ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.
Масъул ташкилотлар
2021/2022 ўқув йили қабулига қадар ушбу имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган,
барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформасини ишга туширади.
Ушбу талабларга риоя қилмайдиган масъулларга нисбатан
қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Фармоннинг тўлиқ матни
114 views09:03