2022-05-03 14:41:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Пенсия миқдори оширилди
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони
(ПФ–128-сон, 29.04.2022 й.) қабул қилинди
Фармонга мувофиқ,
2022 йил 1 майдан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори
12 фоизга оширилади.
Шунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида
пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича белгиланади:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
ойига 324 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия –
ойига 633 000 сўм;
ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмагандаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –
ойига 698 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлганларга бериладиган нафақа –
ойига 698 000 сўм;
1941-1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград қамал қилинганда ишлаганларнинг энг кам пенсияси устамаларни инобатга олган ҳолда –
ойига 3 080 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан
(633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори –
ойига 698 000 сўм.
Шунингдек,
2022 йил 1 майдан:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори –
ойига 500 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –
ойига 500 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори –
ойига 500 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун –
185 000 сўмдан қўшилади;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори –
ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун
амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Каналимизга аъзо бўлинг!
@jurnalistnutqi
97 views11:41