Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакстат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2019 йилда д | iMedicUz | 🔰

#бурчакстат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2019 йилда дунё бўйлаб содир бўлган ўлим ҳолатларининг асосий сабаблари ҳақидаги
маълумотида келтирилишича, ўлим ҳолатларини бўйича етакчи 10 та омилнинг 7 таси 55,4 млн кишининг 55%ини ҳаётдан олиб кетган юқумли касалликлардир. Юрак-қон томир ёки ишемик касалликлар, нафас олиш билан боғлиқ хасталиклар ва неонатал шароитлар (туғма нуқсонлар ва травмалар, неонатал цепсис ва инфекциялар, шунингдек, туғруқдан олдинги асоратлар) ўлимга олиб келган глобал сабаблар қаторидан ўрин олган.

2000 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштирсак, юрак ишемик касалликлари иккала даврда ҳам энг етакчи сабаб бўлган (2019 йилда 16 % ўлим). 2 ўриндаги хуружлар ҳисобига бутун дунёдаги ўлим холатининг 11%и ( 6,2 млн киши) тўғри келган. Сурункали обструктив ўпка касаллиги (3,2 млн киши) рўйхатда 3 ўринда турибди.

Энг кўп ўлимга олиб келувчи сабаблар рўйхатида ОИТС инфекцияси 2000 йилдаги 8 ўриндан 19 ўринга, сил касаллиги 7 ўриндан 13 ўринга тушган.

#burchakostida


@iMedicUz