Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Вакцина олиши тақиқланган фуқаролар кимлигини биласиз | iMedicUz | 🔰

#Диққат
Вакцина олиши тақиқланган фуқаролар кимлигини биласизми?

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 15 февралдаги 31-сонли буйруғига мувофиқ COVID-19га қарши эмлашга монеълик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар белгиланган.

Унга кўра:

вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

анамнезида оғир аллергик реаксиялари бўлган шахслар;

ўткир юқумли ва юқумсиз касаликлар билан касалланганлар;

ҳомиладор ва эмизикли аёллар (вакцинанинг ушбу контингентига хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

18 ёшгача бўлган шахслар;

ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентига хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);


Демак, юқоридаги тоифадаги фуқаролар вакцина олиши мумкин эмас ва иш жойларида улардан вакцина олишни талаб қилиш ҳам мумкин бўлмайди.

Шундай экан уларга нисбатан Меҳнат кодекси 113-моддасини қўллаш нотўғри бўлади.

Шуни ҳам айтиш керакки, коронавирус инфексиясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар карантин муддати тугагандан сўнг эмланадилар.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу тоифадаги ходимларни ҳам карантин муддати тугамасидан олдин эмлашга жалб қилиш ноқонуний бўлади.

Юристимиз: @yurist_imomniyozov

Барча канал ва группаларга тарқатинг билиб олишсин

@IMedicUz