🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

АҚШ DV-2023 лотереяси (грин карта) бугун кечқурун бошланади! D | INGLIZ TILI A1

АҚШ DV-2023 лотереяси (грин карта) бугун кечқурун бошланади! DV-2023 дастурига рўйхатдан ўтиш бугун, 2021 йил 6 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 2021 йил 9 ноябрь соат 21:00 да тугайди. Барча аризалар шу рўйхатга олиш даврида электрон тарзда топширилиши лозим. Кечикиб топширилган ёки қоғозда ёзилган аризалар қабул қилинмайди.
Онлайн ариза тўлдириш осон ва бепулдир. Илтимос, шунга эътибор қаратингки, рўйхатдан ўтиш даврида биттадан ортиқ ариза топширган шахслар ўйиндан четлатилади.
Электрон аризаларни мана бу линк орқали топширинг: dvprogram.state.gov . Дастур ҳақидаги тўлиқ қоидалар ҳамда тез-тез сўраладиган саволларга жавобларни мана бу ердан топиш мумкин: usvisas.state.gov/dv/instructions . Барчага омад тилаймиз!