Get Mystery Box with random crypto!

CАВОЛ: Фолбинга бориш гуноҳ дейилган. Агар одам ўзини сеҳр-жод | 𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋

CАВОЛ: Фолбинга бориш гуноҳ дейилган. Агар одам ўзини сеҳр-жоду қилинганини билиш учун борса ҳам гунохми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам фолбинга бориш гуноҳдир. Унинг гапларини тасдиқ қилиш эса диндан чиқариши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
________

CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
________

CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
_______

CАВОЛ: Агар исм ўзгартиришга тўғри келса, ҳужжатни ўзгартирмай, яқинларига янги исмини билдириб қўйса бўладими? 2. Исмини ўзгартирганда азон ва иқомат айтиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Ҳа, бўлади. Лекин бир ишни тўла-тўкис қилган яхши.
2. Йўқ, айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
__________

CАВОЛ: Уч ой аввал укам автоҳалокатда вафот этди. Унинг дўстларидан қарзлари борлигини билардим. Қарзларини тўлаб беришни бўйнимга олганман, лекин тўлай олмаяпман. Саволим: Қарз туфайли укамни савол-жавоби қийин бўлиб, унга юк бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вафот этган кишининг маблағидан унинг дафн қилиш ҳаражатлари қилинганидан сўнг ундан қолган барча маблағ бировлардаги қарзларини узишга сарфланади. Унинг уй ёки бошқа бирор маблағи бўлса уларни аввало қарзларни узишга сарф қилиш лозим бўлади. Ҳозирги кунда бу нарсага эътиборсиз ёндошилмоқда.

Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
__________

CАВОЛ: Касал бўлиб қолганимда эрим билан қайнаном қизлик уйимга олиб бориб, онамга "даволатиб беринг" дейишади. Шунга шариат нима дейди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтда шариат эрга ўзинг оилангни таъминотини қилгин дейди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.