🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР Одам алайҳиссалом ва момо Ҳав | Жума Муборак

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар: 
«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатга, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Худ, 47).

Лут алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Узинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо етгувчи қилгил. Парвар-дигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўъминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Узинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхши-сидирсан» (Аъроф, 89).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25), 
«Парвардигорим, Узинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқ-сонлардан поқдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Закариё алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89). 
«Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эши-тгувчидирсан» (Оли Имрон 38).

Аҳли илмнинг дуоси: 
«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Уз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Амийн

Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар: 
«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз дарго-ҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80)..

«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсангчи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ бери-шингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман.
Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўъми-нун, 93, 94, 97, 98, 118).

«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).

«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Оли Имрон, 16).

@Juma_Muborak

https://t.me/juma_muborak