🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

موبينا يوسرا: Энг гўзал амал. Кўп одамлар (дунёга рағбат қ | Жума Муборак

موبينا يوسرا:
Энг гўзал амал.

Кўп одамлар (дунёга рағбат қилиб) Аллоҳнинг сўзидаги:

«Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир» (Каҳф сураси, 46-оят)ни далил қилишади.
Лекин жуда ҳам озчилик оятни охиригача ўқиб, қуйидаги оятдан
улкан маънони тушунишади. 

«Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир» (Каҳф сураси, 46-оят). 
Ўта ажойиб тушунча!
Кўпчилигимиз бу ҳақда
билмаймиз.
«Боқий қолгувчи солиҳ амаллар»
нима дегани?
Унинг савоби
қандай? Боқий қолгувчи солиҳ амаллар:
«Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илллалоҳу валлоҳу акбар» , калималарини айтиб юриш. Буни боқий қолгувчи солиҳ амаллар деб номланишига сабаб, чунки уларнинг савоби абадий қолиб, мукофоти бардавом бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳоналлоҳи
валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илллалоҳу валлоҳу акбар», деб айтинглар, чунки у қиёмат куни нажот бўлиб олдинга чиқади, шу калималар ҳақиқий боқий
қолувчи солиҳ амаллардир», деб айтганлар. 
Имом Ҳоким ривояти.

Энг гўзал ниҳоя! 

«Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин» (Юсуф сураси, 101-оят).

«Ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлари тўкилиб, орқага қайтиб кетганлар...» (Тавба сураси, 92-оят). 

Саҳобалар тоат-ибодат ўтиб
кетгани учун йиғлашар эди. Агар гуноҳ ва маъсият содир қилишганида қандай йиғлашган экан?!

Хадислар китоби.

Илм

https://t.me/juma_muborak